Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тожикистонда сентябрдан битта сим-карта нархи 26 доллар бўлади

792

Тожикистонда 1 сентябрдан бошлаб битта сим-карта нархи 250 сомонийга (26 доллар) тенг бўлади. Унга қадар рухсат этилган иккита сим-картадан ташқари янгисини олишга ва қайта рўйхатдан бепул ўтказишга улгуриш мумкин, деб ёзади «Азия-Плюс».

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги алоқа хизмати тожик мобил алоқа компанияларига сим карта учун 250 сомоний миқдорида тўлов жорий этди. Тожикистон уяли алоқа компанияларининг хабар беришича, эндиликда сим-карта сотиб олиш ёки бошқа одам номига қайта расмийлаштириш пуллик бўлади. Рақамини тикламоқчи бўлганлар ҳам шунча пул тўлайди.  

Сим-карта учун тўлов жорий этиш таклифини хавфсизлик мақсадларида Тожикистон ИИВ берди. ИИВнинг фикрича, шунда тожик операторларининг сим-карталари тасодифий қўлларга тушиб қолмайди: аниқ рақам ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасига киритилгач, сим-карта эгаси бу рақам учун жавобгар бўлади.

Тожикистонда бир абонент қўлида битта компаниянинг фақатгина икки дона сим-картаси бўлиши мумкин холос. Агарда абонентда сим-карталар кўп бўлса, у оператор сервис марказига келиши ва сим-картани ундан фойдаланаётган абонент номига қайта расмийлаштириши лозим. Буни 1 сентябргача бепул амалга ошириш мумкинлиги айтилмоқда.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list