Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Помпео Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси билан терроризмга қарши курашни муҳокама қилди

789

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зайд Ал-Наҳаён билан телефон орқали мулоқотда Яқин Шарқдаги терроризм ва экстремизмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар «турли соҳаларда, хусусан экстремизм ва терроризмга қарши курашда, шунингдек, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақада тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш» каби масалаларни муҳокама этган.

Шунингдек, давлат котиби ва валиаҳд шаҳзода Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларни ҳамда қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео Трампнинг Эрон бўйича ниятини маълум қилганди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list