Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Кобул сентябрда Афғонистон бўйича Москвада ўтказиладиган учрашувда иштирок этишни рад этди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Кобул сентябрда Афғонистон бўйича Москвада ўтказиладиган учрашувда иштирок этишни рад этди

745

Афғонистон ТИВ сентябрь бошида Москвада ўтадиган Афғонистон бўйича учрашувда Кобул иштирок этмаслиги ҳақида баёнот берди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Тинчлик ўрнатиш бўйича жараён Афғонистон Ислом Республикаси раҳбарлиги остида ўтказилиши керак. Биз Москвадаги музокараларда иштирок этмаймиз», — дейди вазирлик вакили Сибхгат Аҳмадий.

Қайд этилишича, Афғонистон ҳукумати шу пайтга қадар музокараларга расмий таклифнома олгани йўқ.

Аввалроқ, Россия ТИВ 4 сентябрда ўтказиладиган Москва форматидаги маслаҳатлашувга 12 та давлат, шу жумладан АҚШ ҳам таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди. Россия ташқи сиёсий маҳкамаси ушбу йиғилишга Доҳа шаҳридаги толиблар ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбариятини ҳам таклиф этганини қайд этиб ўтганди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list