Терроризм/Экстремизм, как явление
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ТАҲДИДИ
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ТАҲДИДИ
1405
Бундай хулосаларни ота-боболаримизнинг дини булмиш ислом дини мисолида айтиш учун хамма асосларга эгамиз. Шунинг учун хам дин инсоннинг ишончли хамрохи, одамзод хаётининг бир кисми булиб келмокда. Бугунги кунда ижтимоий хавфи тобора ортиб бораётган диний экстремизм ва фундаментализм узининг чиркин гоялари ва ёвуз максадларига кура, ислом таълимотига, кадриятларига тамомила хилофдир. Зотан, уларнинг асл максади - кандай йул билан булмасин, хокимиятни эгаллаб олиш, аллакачон тарих каърида колиб кетган эски тузумни тиклашга уриниш, холос.
Башарият тан олган ислом дини кадриятларига ва халкимиз эришган буюк неъмат - мустакиллигимиз манфаатларига батамом зид булган диний экстремизм ва фундаментализмнинг пайдо булишининг узига хос сабаблари бор. Юртимизда узок йиллар хукм сурган тоталитар тузум давридаги сиёсатнинг окибати уларок, дунёкараши тор, миллий онги ривожланмаган гур кишилар, айникса, айрим ёшлар экстремистларнинг гаразли ниятларига уралашиб колишди.
Адабиётларда укиганимиздек, коммунистик мафкура маънавий кашшоклиги, фанатизм ва миллатларга карши каратилганлиги билан шуро хокимиятидан кейинги маконда диний фундаментализм ва акидапарастлик учун шароит яратди. Булардан ташкари, диний экстремизм ва фундаментализм пайдо булишига турли даражадаги сабаблар шарт-шароитлар хам борлигини мураббийларимиз теран тушунтириб берганлар. Катор адабиётларда бу окимларнинг ижтимоий хавфи асосли тарзда курсатилган. Хуш, диний экстремизм ва фундаментализмнинг ижтимоий хавфи нимада куринади? Аввало, улар манфур гояларини таргиб этиш билан ислом динига эътикод куйган мусулмонларнинг давлатга ишончини поймол этиш, баркарорликни издан чикариш, миллий ва миллатлараро тинч-тотувликка рахна солиш, дунёвий ва куп конфессияли жамиятни обрусизлантиришга уринишади. Ёшлар онгини сохта шиорлар ва таг-заминсиз гоялар билан захарлаб, пировард натижада диний экстремизм ва фундаментализм акидаларига кур-курона ишонтиришга харакат килишади. Маънавий тарбияни шакллантиришда буюк аждодларимиз меросимиздан, халкимиз асрлар буйи ардоклаб келаётган кадриятларимиз ва урф-одатларимиздан кенг фойдаланиш керак.
Манба: http://mgpz.uz