Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида 15тагача янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида 15тагача янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин

756

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара идоралари икки давлат чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктларини очиш масаласини ўрганишга киришди, деб хабар берди Asia plus.

Манбанинг билдиришича, икки давлат чегарасида яқин вақт ичида 3тадан 15тагача янги назорат-ўтказиш пунктлари очилади. Улар халқаро мақомга эга бўлмайди ва қаерда жойлашиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари очиш ташаббуси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг 17-18 август кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв билан учрашуви давомида илгари сурилди.

2002 йилдаги ҳукуматлараро келишувга кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида 16та назорат-ўтказиш пункти ўрнатилган бўлиб, уларнинг тўққизтаси халқаро мақомга эга.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list