Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Дмитрий Песков Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувни изоҳлади

726

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ўтган дам олиш куни Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашув ҳақидаги масалани Россия ташқи сиёсий идорасига йўналтирди, деб ёзади «MK.ru».

Журналистларнинг 4 сентябрга белгиланган Москвадаги Афғонистон бўйича учрашув арафасида бўлиб ўтган ушбу қуролли тўқнашувдан Россия қанчалик хавотирда эканлиги ҳақидаги саволларига жавобан, Песков: «Бу савол бизга эмас, ташқи ишлар вазирлигига қаратилган», — деди.

Шу билан бирга, Россия раҳбари матбуот котиби Россия ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларнинг бой хусусиятини, кўплаб қўшма лойиҳалар борлигини қайд этди. «Шу жумладан, хавфсизлик ва чегараларни қўриқлаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳам биласиз», — деди у.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list