Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ОАВ Пентагоннинг Сурия бўйича янги режаларини маълум қилди

858

Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги ҳарбий ассамблеянинг собиқ қўмондони Файз Ал-Асмарнинг маълум қилишича, Пентагон Сурия шимолида ҳаво мудофааси тизими жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Yeni Safak ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Америка томони Тал Байдор, Кобани ва Сарри туманларида 13та разведка тизими ҳамда учта модификацияланган радиолокацион тизимни ўрнатиб бўлган.

«АҚШнинг кейинги қадамига минтақада ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш айланади», - дея айтиб ўтди Ал-Асмар.

Унинг қўшимча қилишича, бундай тизим Сурия ҳудудида «бетартибликни яратиш» бўйича АҚШ режасининг бир қисми бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия АҚШ зарбасига тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list