Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Green Card борасида муҳим маълумот эълон қилинди

1077

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг расмий телеграм каналида Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди, деб ёзади Sputnik.

Унда айтилишига кўра, Green Card анкетаси билан топширилаётган фотосуратлар 6 ойдан эски бўлмаслиги керак, акс ҳолда бундай анкеталар ҳисобга олинмаслиги мумкин.

“Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Green Card лотереяси дастурига киритиладиган фотосурат янги ёки яқинда олинган бўлиши шарт. Олти ойдан кўп муддат аввал олинган фотосуратни топшириш дастурдан четлатилишга, яъни, дисквалификацияга олиб келиши мумкин!”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистон Green Card лотореясида энг фаол иштирок этаётган мамлакатлардан бири. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун Green Card лотореясида энг кўп ўрин берилган.


Манба: UZ24 


Munosabat bildirmoq


Back to the list