- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Чирчиқда ҳарбий хизматчиларга армиянинг жанговар қудрати намойиш этилди
Чирчиқда ҳарбий хизматчиларга армиянинг жанговар қудрати намойиш этилди
Қуролли Кучлар академиясининг дала ўқув майдонида олий ҳарбий таълим муассасаларига жорий йилда ўқишга қабул қилинган ёшлар учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар ёрдамида кўргазмали машғулотлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, масъул офицерлар, курсантлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ушбу кўргазмали машғулотларда курсантларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг тавсифи ҳамда улар ёрдамида жанговар отиш машқларини бажаришда хавфсизлик талабларига риоя этиш ҳақида тушунчалар берилди. Ўтказилган амалий машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига ўқишга қабул қилинган йигитлар ўзларининг юксак даражадаги билим ва кўникмаларини намойиш этишди.
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Манба: daryo.uz



