Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

31 августдан Ўзбекистонда 5 кунлик дам олиш кунлари бошланади

988

Ўзбекистонда 31 августдан Мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган 5 кунлик дам олиш кунлари бошланади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг Telegram’даги каналида маълум қилинди.

«Эртага дам олиш куни. 5 кунликлар учун кетма-кет 5 кун, 6 кунликлар учун кетма-кет 3 кун дам олиш кунлари бошланади», — дейилади хабарда.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (5 кун кетма-кет):

  • 31 август – қўшимча дам олиш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик байрами;
  • 2 сентябрь – якшанба;
  • 3 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни;
  • 4 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни.

Изоҳ: 8 ва 15 сентябрь – шанба кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (3 кун кетма-кет):

  • 31 август – қўшимча дам олиш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик байрами;
  • 2 сентябрь – якшанба.

Изоҳ: 3 ва 4 сентябрь (душанба-сешанба) кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар учун иш куни бўлади.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list