Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Эфиопияда ҳарбий вертолёт қулаб тушди, 18 киши ҳалок бўлди

767

Эфиопиянинг Оромия ҳудудида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар бермоқдаReuters.

Жами 18 киши қурбон бўлган. Уларнинг 15 нафари — ҳарбийлар, қолган уч киши — оддий фуқаролар. Марҳумларнинг бари қулаган вертолёт бортида бўлган. Улар орасида икки нафар ёш бола бўлгани айтилмоқда.

Полиция вакили маълум қилишича, вертолёт мамлакат шарқидаги Дире-Дауа шаҳридан учиб чиқиб, 30 август куни эрталаб қулаб тушган. У Дебре-Зейт аҳоли пунктидаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасига йўл олган. Ҳалокатга айнан нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list