Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

"Ислом давлати" ўз қўпорувчи гуруҳларини Россия, Европа ва Осиёга ташламоқда

643

"Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз қўпорувчиларини Россия, Европа ва Осиёга ташламоқда, деб баёнот қилди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти расмий вакили


"Ислом давлати" террорчилик уюшмаси қўпорувчи-террорчи гуруҳларни тайёрлаб Европа, Марказий, Жанубий-Шарқий Осиё ва Россияга ташламоқда, деб баёнот қилди ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбари ўринбосари Жумахон Ғиёсов.

"Суриядаги ўчоқларнинг муваффақиятли бостирилиши қолган жангариларни силжишга, уларнинг етакчиларини эса чет элдаги филиалларни фаоллаштиришга мажбур қилди. ИШИД томонидан ташкил қилинган махсус тузилмалар қўпорувчи-террорчи гуруҳларни жамлаш, тайёрлаш ва уларни Европа, Марказий, Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Россияга ташлаш ишларини олиб боришмоқда", - деди Ғиёсов "Халқаро терроризмга қарши кураш доирасида қурол-аслаҳани ноқонуний етказиб беришга қарши кураш" анжуманида сўзлаган нутқида.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list