Dolzarb!
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Франция Сурияга зарба беришга тайёрлигини эълон қилди
Франция Сурияга зарба беришга тайёрлигини эълон қилди
774
Генерал француз қўшинлари жанговар ҳолатда эканлигини ва исталган онда Суриядаги нишонларга ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди. Агарда президент Башар Асад армияси Идлибга ҳужум қилиш чоғида кимёвий қуролдан фойдаланадиган бўлса, ҳужум амалга оширилиши мумкин.
Лекуантрнинг баҳолашича, «Ислом давлати»нинг сўнгги кучлари Сурияда ҳам, Ироқда ҳам ноябрь охирига бориб яксон қилинади.
4 сентябрь куни Россия ҲҲК Идлибда йирик миқёсдаги бомбардимонни амалга оширди. Россия мудофаа вазирлигининг билдиришича, нуқтали зарбалар ёрдамида жангариларнинг учувчисиз учар қурилмалар йиғувчи цехи ва портловчи моддалар омбори йўқ қилинган.
Манба: kun.uz