Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Небензя Идлибдаги террорчилар сонини айтди

662

Идлибда 50 мингга яқин террорчи ҳаракатланмоқда. Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя шу ҳақида хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, Ғарб Суриядаги террорчи анклавининг пасайишига йўл қўйгиси йўқ. 

БМТ зудлик билан Суриядаги террорчиларга қурол етказиб берилиши масаласи билан шуғулланиши керак. 

"Террорчиларда шунча хорижий ҳарбий қурол қаердан? Тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчиларнинг ўзиданми? Ёки ташқи қўллаб-қувватлаш борасида қийинчилик сезмайдиган мўътадил мухолифатданми? Бу масала БМТ профиль тузилмалари томонидан зудлик билан ўрганиб чиқишни талаб қилади", - деди Небензя. 

Унинг айтишича, 4 сентябрь куни Россия самолётлари Идлиб провинциясидаги аҳоли пунктларидан узоқда жойлашган "Ан-Нусра" объектларига қарата зарба берган. Бундан мақсад учувчисиз қурилмалар, портловчи моддалар сақланган омборларни нишонга олиш бўлган.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list