- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Бразилия президенти лавозимига номзод яралангач сайловолди кампаниясини интернетдан олиб боради
Бразилия президенти лавозимига номзод яралангач сайловолди кампаниясини интернетдан олиб боради
Бразилиядаги президентлик сайловларида ғолиб бўлишга асосий даъвогар номзод Жаир Болсонару пичоқ билан ҳужум қилинишидан яралангандан кейин сайловолди кампаниясини госпиталда қолган ҳолда интернет орқали олиб боради. Бу ҳақда Бразилия Социал-либерал партияси президенти Густаву Бебианну маълум қилди.
Болсонаруга Жуиз-ди-Фору шаҳридаги сайловолди намойиши вақтида пичоқ билан жароҳат етказилганди. У операция қилинган. Сиёсатчи ҳозирда Сан-Паулудаги шифохонага ўтказилган.
“Унинг сафарлари жадвали бекор қилинди. Сайловолди кампанияси видеога ёзиб олинган ҳолда интернет орқали олиб борилади”, деб маълум қилган Бебианну.
Унинг айтишича, бир қатор сайловолди тадбирларида Болсонарунинг ўрнини у билан бирга вице-президент лавозими учун бораётган генерал Хамилтон Моуран эгаллайди.
Аввалроқ шифокорлар Болсонару шифохонада 7-10 кун қолишини маълум қилишган. Унинг шифохонадан ташқари сайловолди фаолияти камида 20 кундан кейингина давом эттирилиши мумкинлиги айтилган.
Бразилия президенти сайловлари 7 октябрда бўлиб ўтади.
Манба: kun.uz