- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Кобулда Беруний шарафига халқаро семинар ўтказилмоқда
Кобулда Беруний шарафига халқаро семинар ўтказилмоқда
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро семинар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.
6-8 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган ушбу илмий семинарда Ўзбекистон ва Ҳиндистондан ҳам олимлар қатнашмоқда. Семинар очилиши Президент саройида бўлиб ўтди.
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ёшларни Беруний ҳаёти ва ижодини ўрганишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрь куни буюк олим Беруний таваллудига 1045 йил бўлди.
Манба: azon.uz