- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Сурия ҳукумати ва Россия қилган ҳужумда 5 киши ҳалок бўлди
Сурия ҳукумати ва Россия қилган ҳужумда 5 киши ҳалок бўлди
Шанба куни Сурия ҳукумати ва Россия томонидан Идлиб ва Ҳамонинг турли аҳоли пунктларига қилинган ҳужумларда 5 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва 7 нафари жароҳат олди.
Маҳаллий нашрларнинг “Анадолу”га берган маълумотида шанба куни эрталаб Сурия ҳукумати ва Россия ҳарбийлари бир неча аҳоли гавжум бўладиган ерларга ҳужум қилишгани айтилади. Асосан Идлибдаги Маарра Нуъмон шаҳрига, Ҳабит, Саржа, Обидин, Ҳалаба қишлоқларига ва Ҳамонинг Латомина шаҳарчасига ҳужум қилинган.
Шаҳар мудофаасига масъул бўлган Мустафо Юсуф ҳожи ўлдирилганларнинг 4 нафари Обидин қишлоғидан, биттаси эса Ҳалаба қишлоғидан бўлганини айтди.
Кетма кет саккиз кундан бери Идлиб ва Ҳамога қилинаётган ҳужумларда жами 26 киши ҳалок бўлди ва 50 дан ошиқ киши жароҳатланди.
Манба: azon.uz