- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ғазо чегарасидаги тўқнашувларда фаластинлик ўсмир ҳалок бўлди
Ғазо чегарасидаги тўқнашувларда фаластинлик ўсмир ҳалок бўлди
Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарасидаги тўқнашувлар чоғида фаластинлик ўсмир ҳалок бўлди. Шунингдек, юзга яқин одам, асосан фаластинликлар яраланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ғазо секторининг жанубий қисмидаги Рафаха шаҳридан шарқроқда рўй берган тўқнашувлар чоғида 17 ёшли Билол Хафажа Исроил аскарлари томонидан отиб ташланди.
Фаластинликларнинг Исроил чегарасидаги оммавий намойишлари март ойининг охиридан буён давом этмоқда. Намойишлар бошланганидан буён 174 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
Манба: daryo.uz