- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Кобулдаги портлашда уч киши ҳалок бўлди
Кобулдаги портлашда уч киши ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахтида 9 сентябрь куни рўй берган портлашда уч киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, худкуш террорчи Афғонистон миллий қаҳрамони Аҳмад Шоҳ Масъуд ўлимининг юбилейи шарафига уюштирилган намойиш чоғида ўзини портлатиб юборган.
Воқеа Кобулнинг Таймани туманида рўй берди.
Кобул полицияси вакили Ҳашмат Станикзайнинг сўзларига қараганда, террорчи мотоциклда намойишчиларга келиб урилиб, ўзини портлатиб юборган.
Қурбонлар сони ошиши мумкин.
Манба: daryo.uz