Dolzarb!
Цветные революции и НПО
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Яманда вазият ёмонлашмоқда
Яманда вазият ёмонлашмоқда
661
Низодаги ҳар икки томон вакиллари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган Яман бўйича маслаҳатлашувлар 6 сентябр кунига белгиланган эди. Бироқ ушбу учрашувга фақат Яман ҳукумати делегацияси ташриф буюрди. “Ансар Аллоҳ” ҳаракати вакиллари эса Женевага бораётганда тўхтатилмаслик ва музокаралар якунида бехавотир қайтишга кафолат берилишини талаб қилиб Санани тарк этишдан бош тортишди. Яман ташқи ишлар вазири Холид ал-Ямани шанба куни баёнот бериб, Швейцариядаги маслаҳатлашувларнинг бекор бўлишида “Ансар Аллоҳ” ҳаракати айбдор эканлигини маълум қилди. У Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу ҳолатни пўписа дея таърифлаган.
Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилдан буён ҳукумат кучлари ва хусийлар ўртасида қарама қаршиликлар давом этиб келмоқда. 2015 йил март ойида эса можарога Араб коалицияси аралашди.
Манба: uza.uz