- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Ўзбекистонга келади
АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Ўзбекистонга келади
АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Сэм Браунбэк 10-19 сентябрь кунлари давомида Украина, Польша ва Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистонда элчи диний эркинлик соҳасидаги сўнгги ислоҳотларни муҳокама қилиш учун юқори лавозимли амалдорлар билан учрашади.
Сэм Браунбек 2018 йил 1 февралдан АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Манба: sof.uz