- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ироқдаги портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Ироқдаги портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Ироқ шимолидаги Тикрит шаҳридан шимолдаги ресторан яқинида портловчи қурилмалар бўлган автомобилнинг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 32 киши яраланди. Бу ҳақда Ал-Сумариа телеканали маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Тикрит шаҳридан шимолда жойлашган ал-Хажаж туманидаги «ал-Қалъа» ресторани яқинида портловчи қурилмалар бўлган автомобилнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етди, 32 киши жабрланди», — дейди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
У яраланганлар даво муолажалари учун маҳаллий шифохоналарга етказилганлигини қўшимча қилди.
Манба: daryo.uz