Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Тошкентда ходимлари прописка қилиниши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпаяди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкентда ходимлари прописка қилиниши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпаяди

758

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ раҳбарлари, ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари қуйидаги мазмундаги 65-банд қўшилиши мумкин:

«65. «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти».

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юкланиши мумкин.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list