Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Туркияда эронлик “ИШИД амири” ушланди

785

Террорчиларни қўлга олиш операцияси Кайсери провинциясида ўтказилди.

Туркия полицияси “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси икки нафар аъзоси  - “Синджар амири” Абдулхолиқ Курди ва унинг ўғли Мехди Курдини қўлга олди.

Қўлга олиш операцияси Кайсери провинциясида ўтказилди. Террорчилар Ироқда уюшма томонида жанг қилишган. Қайд этилишича, Абдулҳолиқ Курди Синджарда “ИШИД амири” ҳисобланади, унинг ўғли эса террорчилик уюшманинг оддий жангариси бўлган.

Бугунги кунда “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси дунё хавфсизлигига раҳна солувчи асосий таҳдид ҳисобланади. Уч йил ичида террорчилар Эроқ ва Суриянинг катта қисмини босиб олишга муваффақ бўлганлар.

Сўнгги ойларда ҳудуднинг катта қисми террорчилардан тозаланди. “Ислом давлати”га қарши ягона фронт йўқ: Сурия ҳукумати ҳарбийлари Россия ҳаво-космик кучлари ёрдамида, Ироқ армияси, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, шунингдек курдлар, Ливан ва Ироқ шиялик кўнгилли ҳарбийлари уюшмага қарши кураш олиб бормоқда.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list