Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон ва ЕИ Кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон ва ЕИ Кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказади

750

2018 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа парламентининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация Тошкент шаҳрига Ўзбекистон – Европа Иттифоқи шаклидаги мунтазам парламентлараро мулоқот доирасида келган.

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, илм-таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқалар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни қонунчилик соҳасида қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list