- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Буюк Британияда икки ўсмир теракт тайёрлашда гумонланиб ҳибсга олинди
Буюк Британияда икки ўсмир теракт тайёрлашда гумонланиб ҳибсга олинди
Полиция Англиянинг жануби-шарқидаги Рамсгит шаҳрида террорчилик фаолиятида гумонланган икки ўсмирни қўлга олди. Бу ҳақда Кент графлиги полицияси ўз сайтида хабар берди.
"Бугун полиция аксилтеррор бўлинмаси детективлари террорчилик тусидаги жиноятларни содир этишда гумон қилинган икки ёш йигитни ҳибсга олди", - дейилади хабарда.
Полициянинг хабарига кўра, улар 15 ёшли ўсмирлар бўлиб, Рамсгит шаҳрида яшайди. Улар содир этган жиноят тафсилотлари айтилмаган.
Манба: kun.uz