Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Шерали Мирзо: Ўзбекистон ва Тожикистон Марказий Осиёнинг истеҳкоми саналади

542

Ўзбекистон ва Тожикистон Марказий Осиёни террористик таҳдидлардан ҳимоя қиладиган истеҳкомдир. Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазирлиги раҳбари Шерали Мирзо Сўғд вилоятида ташкил этилган Тожикистон-Ўзбекистон илк қўшма машқларининг якунлари бўйича маълум қилди.

Шерали Мирзонинг таъкидлашича, бугун Афғонистоннинг шимолий вилоятларидаги вазият айниқса ташвишга сабаб бўлмоқда.

«У ерда террорчилик гуруҳларининг фаоллиги ва ИШИД жангариларнинг тўпланиши кузатилмоқда. Миллий хавфсизликка таҳдидлар ва чақириқлар ҳамда террористик фаоллик мисли кўрилмаган даражага етганида, ҳеч бир давлат уларга бир ўзи қарши тура олмайди. Шу нуқтаи назардан, минтақа давлатлари учун кучларни бирлаштириш жуда муҳимдир. Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё истеҳкоми бўлиб, бизнинг давлатлар раҳбарлари Афғонистонда тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқдалар. Шу билан бирга, биз терроризмнинг барча кўринишларига қарши курашни кучайтирмоқдамиз», - дея вазирнинг сўзларини келтиради «ASIA-Plus».

Фото: ASIA-Plus

«Бизнинг қўшинларимиз ва техникамиз рақибга тегишли жавоб қайтариш учун ҳар доим тайёр туришини кўрсатди. Бўлинмалар ўзаро келишиб ҳаракат қилди, энг муҳими, жанговар тайёргарлик ва юксак маҳоратга эга эканликларини кўрсатишди», - дея маълум қилди Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Дунёдаги мавжуд вазият ва терроризмнинг ўсиши ҳар қандай таҳдидларга тайёр бўлишни талаб қилади. Бизнинг ҳудудимиз бир, шунинг учун ҳам қўшма саъй-ҳаракатлар, ҳамкорлик, ҳарбий қисмларнинг ўзаро алоқалари ёрдамида биз терроризмни енгамиз», - деди у. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдусалом Азизов Тожикистондаги қўшма машғулотларни кузатгани хабар қилинганди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list