Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Италия муҳожирликка доир қонун ҳужжатларини янада қатъийлаштиради

614

Италия вазирлар кенгаши “хавфсизлик ва миграция тўғрисида”ги декретни бир овоздан маъқуллашди. Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур декрет муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишни осонлаштиради ва уларни фуқароликдан маҳрум қилишга кенг имкон беради. Хусусан, халқаро терроризмда айбланаётган шахсларнинг фуқаролигини рад этиш, шунингдек, гиёҳванд моддалар контрабандаси, жинсий зўравонлик ва жиддий тан жароҳати етказганликда айбланган муҳожирлар учун бошпана сўраш ҳам ушбу декрет орқали тақиқланади.  

Мазкур қонун лойиҳаси ташаббускори, бош вазир ўринбосари ва Италия ИИВ раҳбари Маттео Сальвини ҳужжатнинг қабул қилинганини мамнуният билан қарши олди. “Мен бахтлиман. Бу Италиянинг хавфсизлигини таъминлашда олдинга ташланган яна бир қадамдир”, - деб ёзди у “Фейсбук”даги саҳифасида.

Италия бош вазири Жузеппе Контенинг маълум қилишича, янги декрет мамлакат қонунчилигини янада самарали қилади. Италия парламентида ушбу декретни қонунга айлантириш учун овоз беришга 60 кун муддат бор.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list