Dolzarb!
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистонда пул алмашадими?
Ўзбекистонда пул алмашадими?
683
Ушбу саволларга Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Марказий банки ҳамда “Қишлоққурилишбанк”нинг қўшма анжуманида мутахассислар жавоб берди.
– Президент Шавкат Мирзиёев барча мансабдор шахслар томонидан аҳолига реал ҳолатни ва ҳақиқий статистика маълумотларни етказиб бериш бўйича қатъий топшириқ берган. Гувоҳи бўлаётганимиздек, Ўзбекистонда инфляция яширилаётгани йўқ.
Нархларнинг ўсиш тенденцияси эълон қилинмоқда, унга кўра жорий йилда ҳам инфляциянинг даражаси юқори бўлиши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, нархларнинг бозор механизмлари асосида шакллантириш келгуси даврларда инфляция «жиловини» тортиб туриш имконини бериши табиийдир.
Ҳозирги пайтда пулнинг алмашишига сабаб ҳам эҳтимол ҳам йўқ. Миш-мишлар одамларга қайсидир маънода огоҳлик ва профилактика чорасидек таъсир қилиши мумкин. Бироқ иқтисодий-молиявий ва банк тизимида миш-мишларга эмас расмий баёнотларга таянган маъқул.
Қайд этиш жоизки, яқин орада сўмнинг қадри ошиши кутилмоқда. Хусусан, ялпи ички маҳсулотга тенг миқдорда маблағимиз бўлганда унинг қадрсизланиши тўхтайди. Яна инвестиция киритиш ҳажмининг ошиши ҳам пул қадрини оширади.
Манба: ЎзА