Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

МДҲ давлатларининг 100та самолёти машқлар учун ҳавога кўтарилди

797

МДҲ давлатларининг самолётлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича машқларни бошлади, улар Россия ҳарбий-космик кучлари бошқаруви остида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, тадбирда МДҲнинг еттита давлатидан 100та самолёт иштирок этмоқда.

«Машқларга Су-27, МиГ-29, МиГ-31, Як-130 қирувчи авиациясидан иборат 100га яқин самолёт, Су-24, Су-34 бомбардимончи авиацияси, Су-25 ҳужумкор авиацияси, Ту-22, Ту-160, Ту-95 узоқ масофаларга мўлжалланган авиация, Ка-27, Ми-8 вертолётлари жалб этилган», - дейилади баёнотда.

Аниқлик киритилишича, машқлар вақтида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш, фалокатга учраган экипажларга ёрдам кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилади, шунингдек, давлат чегараларини бузиб кирган ҳаво кемалари ҳамда олиб қочилган кемалар билан боғлиқ вазият бўйича ишлар олиб борилади.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list