Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Владимир Путин октябрда Ўзбекистонга ташриф буюради

595

Россия президенти Владимир Путин октябрда Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон. Владимир Путин ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ташкил қилинади.

“Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу кунларда Тошкентда биринчи Россия – Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ҳам ташкил қилинади“, - дейилган хабарда.

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги дастлабки хабарлар бир неча ой олдин пайдо бўлган эди. Бу ҳақда Россия президенти Шавкат Мирзиёевга Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммити вақтида хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 7 Сентябр куни Москвада Дмитрий Медведев билан учрашиб Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифига доир масалаларни муҳокама қилган эди.


Манба: azon.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list