- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Британия ва Франция: Роҳинжалар масаласи янги тарихнинг энг катта инқирозидир
Британия ва Франция: Роҳинжалар масаласи янги тарихнинг энг катта инқирозидир
Британия ва Франция Мьянмадаги роҳинжа мусулмонлари бошидан кечираётган балоларни янги тарихдаги энг катта қочқинлар инқирози ва ҳозирда халқаро ҳамжамият йўлиқаётган инсон ҳуқуқларининг қатъий тарзда бузилиши, деб сифатлади.
Бу БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида учрашувлар доирасида Роҳинжалар инқирози ҳақидаги йиғилишда Британия Ташқи ишлар вазири Жерими Ҳант ва унинг франциялик ҳамкасби Жон эф Лудрён томонидан берилган муштарак баёнотда айтилди.
Икки вазир халқаро ҳамжамиятни бу борада тезкор қарорлар қабул қилишга чақирди.
Вазирлар Аракондаги аҳвол роҳинжаларни хавфсиз ва ҳимояланган ҳолда у ерга қайтишларига йўл қўймаслигидан афсусда эканларини билдирдилар.
Баёнотда БМТ ҳисоботларига кўра, Мьянма армияси мусулмонларга қарши олиб бораётган жиноятлар ва геноциддан ғоятда ташвишланилаётгани билдирилган.
Икки вазир халқаро ҳамжамият ушбу даҳшатли жиноятларни амалга оширганлардан ҳисоб сўрашга чақирган.
Ушбу йиғилишда Бангладеш ва Мьянма вазирларидан ташқари, Туркия ва АҚШнинг юқори мартабали кишилари, шунингдек, БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари қатнашган.
Мьянма қўшини ва экстремист буддавий жангарилари 2017 йил августдан буён амалга ошираётган геноцидда минглаб роҳинжалар шаҳид бўлган ва 826 мингта роҳинжа қўшни Бангладеш ҳудудига ўтган.
Манба: azon.uz