Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон делегацияси МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди

731

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 27 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

МДҲ иштирокчи давлатлари ТИВ раҳбарлари 27—28 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахтида бўладиган МДҲ Саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

Мажлисда кун тартибининг ҳамда давлат раҳбарлари имзолаши учун киритиладиган ҳужжатларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишилди.

Тадбирда халқаро кун тартибининг ва МДҲ форматида ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list