Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси пичоқланди

541
 Санкт-Петербургдаги Железноводская кўчаси, 68-уй яқинида оммавий муштлашув юз берди, ҳодиса оқибатида Ўзбекистоннинг уч фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Piter.tv хабар бермоқда.

Муштлашув 2 октябрь, сешанба куни соат 17:30да рўй берган. Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқароси ҳозирги вақтда Ҳарбий-тиббий академияда пичоқ ёрдамида етказилган жароҳат билан қолмоқда. Уни касалхонага олиб боришганида, спиртли ичимлик истеъмол қилгани маълум бўлди.

Ўзбекистоннинг 22 ва 23 ёшли икки нафар фуқароси Покровский касалхонасига олиб кетилди. Уларда ҳам пичоқ билан етказилган жароҳат бор.

Барча эркаклар номаълум шахс уларни пичоқлагани ҳақида маълумот берган. Муштлашув юз берган жойда видеокамералар бор, ёзувлар рўй берган ҳодиса тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида олинди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list