- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси пичоқланди
Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси пичоқланди
Муштлашув 2 октябрь, сешанба куни соат 17:30да рўй берган. Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқароси ҳозирги вақтда Ҳарбий-тиббий академияда пичоқ ёрдамида етказилган жароҳат билан қолмоқда. Уни касалхонага олиб боришганида, спиртли ичимлик истеъмол қилгани маълум бўлди.
Ўзбекистоннинг 22 ва 23 ёшли икки нафар фуқароси Покровский касалхонасига олиб кетилди. Уларда ҳам пичоқ билан етказилган жароҳат бор.
Барча эркаклар номаълум шахс уларни пичоқлагани ҳақида маълумот берган. Муштлашув юз берган жойда видеокамералар бор, ёзувлар рўй берган ҳодиса тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида олинди.
Манба: kun.uz