- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Россияда таълим олмоқчи бўлган хорижлик фуқаролар рўйхатида Ўзбекистон етакчи бўлди
Россияда таълим олмоқчи бўлган хорижлик фуқаролар рўйхатида Ўзбекистон етакчи бўлди
«Россотрудничество» фуқаролари Россияда таълим олиш мақсадида мурожаат билан чиққан мамлакатлар орасидаги етакчиларни маълум қилди, дея хабар беради RT.
2018/19 йилларда таълим олиш учун мурожаатлар сони бўйича етакчига Ўзбекистон айланди - 7225 киши. Тожикистон мурожаатномалар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллади - 6263 киши. Учинчи ўрин Афғонистонда (5134 киши).
Шунингдек, Россияда ўқиш учун мурожаат қилганларнинг сони бўйича Қозоғистон (3763 киши) ва Жазоир (2737 киши) кучлик бешликка якун ясаб берган.
Умуман олганда, 2018/19 ўқув йили учун Россия университетларига хорижликлар томонидан 88 906та мурожаат юборилган. Хорижликлар учун Россия таълим муассасаларида бепул таълим олиш учун давлат квотаси жорий йилда 15 минг кишини ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик абитуриентлар Россия олий таълим муассасаларини кўпроқ танлашаётгани хабар берилганди.
Манба: kun.uz