- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Даъватчилар...
Даъватчилар...
Гоҳида турган жойимизда ҳаракатланамиз. Гоҳида боши берк кўча томон юра бошлаймиз. Гоҳида ўнг-у сўлга чопамиз, гўёки тўғри йўл билан ўртамизда хусумат бордек.
Ҳуррият излаётган оламда, исломни истибдод дини, дея тасвирлаймиз. Тажрибани ҳурмат қиладиган ва ҳужжатга эргашган оламда, динни жинлар оламидан келтирилган ва шаҳодат* оламидан тўсилган афсона ва ғайбиёт** ўлароқ таништирамиз.
Бир-биридан йироқлар ягона мақсад йўлида яқинлашаётган оламда, арзимас келишмовчиликларни унутсак бўларди. Бунинг ўрнига айрим даъватчилар мусулмонлар ўртасини минг йиллаб узоқлаштирадиган фикрларни тарқатмоқдалар. Бу билан улар сафларимизни ёриб, бирлигимизни яксон қилмоқдалар.
Ҳозирда таклиф этилаётган исломий маданиятимиз шомил янгиланишга муҳтож. Анъанавий майдонда фаолият қилаётган даъватчилар ғалвирдан ўтказилиши керак. Шунда таназзулни тўхтата оламиз ва хатоларимизни юва биламиз.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
* Шаҳодат олами - кўзимизга кўриниб турган реал олам.
** Ғайбиёт - кўзимизга кўринмас ғайб олами.
Манба: azon.uz