Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Қирғизистонга бошқа кишининг паспорти билан киришга уринган Ўзбекистон фуқароси ушланди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қирғизистонга бошқа кишининг паспорти билан киришга уринган Ўзбекистон фуқароси ушланди

656

Чегарачилар Қирғизистонга бошқа шахснинг паспорти билан киришга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди, деб хабар бермоқда Kabar.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 22 октябрида «Достук - автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида чегара наряди ёнида бошқа шахснинг паспорти бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.

Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистондан Қирғизистонга йўл олаётган бўлган ва паспорт назоратидан ўтаётиб, 1972 йилда туғилган Ш.Н. номига берилган паспортни қирғиз чегарачиларига тақдим этган.

Бироқ, чегара наряди ҳужжатни тақдим этган шахснинг фотосурати билан боғлиқ қатор фарқларни аниқлади. Сўроқ давомида ўзбекистонликнинг тасдиқлашича, бошқа бировнинг паспорти билан Қирғизистонга киришга уринган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинган шахс Қирғизистон Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list