Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Остонада Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Остонада Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди

517

25 октябрь куни Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига мувофиқ консуллик масалалари бўйича навбатдаги вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

Ўзбекистон ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда Қозоғистон ТИВ консуллик хизмати департаменти делегациялари 1963 йилги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси, ҳуқуқий ёрдам ҳамда фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги кўп томонлама ва икки томонлама ҳужжатлар қоидаларининг бажарилиши билан боғлиқ масалаларни, шунингдек бир-бирларининг ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича жорий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Маслаҳатлашувлар ниҳоясига етгач, якуний баённома имзоланди.

Маслаҳатлашувларнинг кейинги раунди Ўзбекистонда бўлиб ўтади.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list