- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- BOZORAKA – Кореядаги ўзбеклар бренди!
BOZORAKA – Кореядаги ўзбеклар бренди!
BOZORAKA – Кореяда истиқомат қилувчи хорижликлар учун ўзбек ёшлари ишлаб чиққан осон ва қулай интернет савдо платформаси ҳисобланади.
Бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Жанубий Кореядаги чет элликлар орасида биринчилардан бўлиб интернет бозор ташкил этишди. 2014 йилдан буён фаолият олиб бораётган BOZORAKA ҳозирги кунда Кореяда яшаётган минглаб марказий осиёликларнинг оғирини енгил қилиб келмоқда.
BOZORAKA дастурини мобил алоқа воситангизга ўрнатиб олган ҳолда қуйидаги хизмат турларидан осонгина фойдаланиш имконига эга бўласиз:
- 7 та давлат алоқа операторлари рақамларига пул тўлаш хизмати;
- тезкор пул жўнатмалар;
- халқаро почта хизмати;
- ҳалол гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари;
- уй жиҳозлари ва ошхона буюмлари;
- Корея косметикаси ва витаминлар;
- халқаро қўнғироқлар хизмати ва карталар.

BOZORAKA ходимлари ҳалол гўшт ва колбаса маҳсулотларини махсус назорат остига олиб, дастур фойдаланувчиларига энг арзон нархларда юқори сифатли, ишончли ва сара буюртмаларни 1-2 кун ичида етказиб беришга кафолат беришади.

Агар сиз айни дамда Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган бўлсангиз, Android ёки iOS дастурни телефонингизга дарҳол юклаб олинг. Бизнинг ишончли хизматларимиз орқали ўз кундалик эҳтиёжларингизни тез ва осонлик билан ҳал этасиз.
Манба: kun.uz