Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Фаҳриддин Насриев Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули этиб тайинланди

607

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия Федерацияси) бош консули этиб Фариддин Насриев тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Насриев бунга қадар Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўз фаолиятини бошлаётган Бош консулхонанинг консуллик округига Россиясининг Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижний Новгород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмурт Республикаси, Уляновск вилояти, Чуваш Республикаси ҳудудлари киради.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list