Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиядаги 170 нафар ўзбекистонлик ватанига қайтарилади

825

Москвадаги Сахарово қишлоғида жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш маркази(ХФВСМ)даги ўзбекистонликлар Ўзбекистон меҳнат мигрантлари жамғармаси ҳисобидан ватанига қайтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев маълум қилган.

Россияга ташриф уюштирган вазирлик вакиллари 2018 йил 31 октябрь куни ХФВСМга ҳам борган. У ерда айни пайтда Ўзбекистоннинг 170 фуқароси сақланмоқда.

"Ўзбекистон делегацияси ХФВСМдаги Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлашди, у ердаги шароитлар билан танишишди. Бир қатор ҳужжатли ишлар якунлангач, улар жамғарма ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилишини айтдик", дейилади хабарда.

Сахарово маъмурияти ҳужжатлаштириш ишларини тезлаштириб, фуқаролар учун ватанга қайтариш ҳақидаги сертификатни расмийлаштиришни сўраган. Ушбу сертификат паспорти йўқ фуқароларга берилади ва бу учун улардан ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди.

Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватловчи жамғарма Ўзбекистон президентининг 2018 йил 5 июлдаги қарори билан тузилган эди. Жамғарма Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги ҳузурида бўлиб, барча солиқлар ва бошқа тўловлардан озод этилган.



Манба: turon24.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list