- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Россияда вафот этган фуқароларнинг жасадлари ватанга бепул олиб келиниши йўлга қўйилиши мумкин
Россияда вафот этган фуқароларнинг жасадлари ватанга бепул олиб келиниши йўлга қўйилиши мумкин
6-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди.
8 ноябрь куни Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, раис ўринбосари Содиқ Сафоев ва бошқа сенаторлардан иборат Ўзбекистон делегацияси Москвадаги элчихонада Россияда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашув ўтказган.

Йиғилганлар сенаторларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишган.
Ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзишича, сенатор Содиқ Сафоев Россиядаги ўзбек миллий-маданий марказлари ва ўзбекларнинг жамоат ташкилотлари ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан ишлашлари учун молиявий қўллаб-қувватланиши устида ишлашга ваъда берган. Шунингдек, элчихона томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъкидланган.
Ўзбекистон ҳукумати Россия ҳудудида вафот этган фуқароларининг жасадларини ватанга бепул олиб келиш устида ҳам ишламоқда.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов айни вақтда ушбу масалада «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси билан музокара ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган. Элчи ушбу масала ижобий ечим топишига ишонч билдирган.
Манба: kun.uz