Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Москвадаги музокараларда Афғонистон ва толиблар яна бир учрашув ўтказишга келишиб олди
Москвадаги музокараларда Афғонистон ва толиблар яна бир учрашув ўтказишга келишиб олди
717
У Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш эҳтимоли тўғрисидаги саволга "Йўқ, Толибон айрим шартларни илгари сурди", деб жавоб қайтарди.
Эрон ТИВнинг Ғарбий Осиё мамлакатлари бўйича бош директори Расул Эслами яқин келажакда яна бир учрашув ўтказилишини маълум қилди.
"Барча иштирокчилар қаноат ҳосил қилишгани боис яқин келажакда навбатдаги учрашувни ўтказишга келишиб олинди", — деди Эслами.
Афғонистон бўйича учрашув 9 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтди. Унда илк бор толибларнинг Доҳадаги сиёсий қароргоҳидан делегация иштирок этди.

Фото: РИА Новости
Афғонистондан эса олий тинчлик кенгаши делегацияси қатнашди, мамлакат ТИВнинг билдиришича, мазкур кенгаш Афғонистон ҳукуматини ифодаламайди.
Манба: zamin.uz