Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкентда қизларни хорижга сотишда гумонланган фуқаро қўлга олинди

706
Тошкент шаҳар ИИББга «Гули» исмли аёл фоҳишалик мақсадида қизларни хорижга жўнатиш билан шуғулланаётгани ҳақида маълумот келиб тушган. ИИББ Терроризм ва экстремизм билан курашиш бошқармаси ва Бектемир тумани ИИБ ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида 7 ноябрь куни соат таҳминан 5:00 да халқаро аэропорт ҳудудида одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумонланаётган аёл, 26 ёшли Гулчирой С. қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб Хабар нашри маълум қилади. 

Ушбу далилларга асосан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Қўлга олинган шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тергов ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, гумондорни қонунга ҳилоф ишни амалга оширишга мажбур қилган сабаблар ўрганилмоқда.


Манба: zamin.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list