- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Приморский туманидаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди, дея хабар беради «Конкретно».
Ўзбекистоннинг 30 ёшли фуқароси жасади 18 ноябрь куни Глухарская кўчасидаги 18-уй ёнида жойлашган қурилиш майдончасида тахминан соат 18:00лар атрофида топилган. У баланд масофадан ерга қулаган. Бу ерда аҳоли учун турар-жой қурилмоқда.
Таъкидланишича, ҳалок бўлган шахс омборчи бўлиб ишлаган. Унинг баландликдан йиқилишига нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пензада ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлганди.
Манба: kun.uz