Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Олмаотадаги тунги клубда ўтказилган рейдда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди

594

Олмаотадаги караоке-барда фақат хорижликлар учун хизмат қўрсатадиган фоҳишалар қўлга олинди.

Қўлга олиш чоғида бу ерда Жанубий Кореянинг 22 нафар фуқароси ва 18 нафар фоҳиша бўлгани аниқланди. Операцияда 4 давлат — Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирок этди.

Ушланганларнинг барчаси полиция департаментига келтирилди, интим-бизнес ташкилотчиларига нисбатан судгача бўлган текширув ўтказилмоқда. Уларга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Остона полиция департаменти мутасаддиларига кўра, шу кунларда 4 давлат ҳудудида бир вақтнинг ўзида одам савдоси, қўшмачилик жиноятларининг олдини олишга қаратилган «Стоп трафик» оператив-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Қўшни давлатлардан келган ходимлар Олмаота полициясининг бу борадаги тажрибасини ўрганмоқда.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list