- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Олмаотадаги тунги клубда ўтказилган рейдда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди
Олмаотадаги тунги клубда ўтказилган рейдда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди
Олмаотадаги караоке-барда фақат хорижликлар учун хизмат қўрсатадиган фоҳишалар қўлга олинди.
Қўлга олиш чоғида бу ерда Жанубий Кореянинг 22 нафар фуқароси ва 18 нафар фоҳиша бўлгани аниқланди. Операцияда 4 давлат — Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирок этди.
Ушланганларнинг барчаси полиция департаментига келтирилди, интим-бизнес ташкилотчиларига нисбатан судгача бўлган текширув ўтказилмоқда. Уларга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Остона полиция департаменти мутасаддиларига кўра, шу кунларда 4 давлат ҳудудида бир вақтнинг ўзида одам савдоси, қўшмачилик жиноятларининг олдини олишга қаратилган «Стоп трафик» оператив-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Қўшни давлатлардан келган ходимлар Олмаота полициясининг бу борадаги тажрибасини ўрганмоқда.
Манба: daryo.uz