Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари 2019 йилда қуриб битказилади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари 2019 йилда қуриб битказилади

570

Россиянинг Crocus Group холдинги Қирғизистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари қурилишини 2019 йил ўрталарида якунлайди. Бу ҳақда компания президенти Араз Агаларов маълум қилди.

Агаларовнинг сўзларига қараганда, холдинг махсус қурилмалар, жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ветеринар-санитар экспертиза учун лабораториялари бўлган кўп сонли ўтказиш пунктларини қурмоқда.

«Баъзи жойларда чегаралар жуда шартли, қурилишни бошлаганимизда қўшни давлатлардан келиб, чегара бу ерда эмаслигини маълум қилган ҳолатлар бўлган. Қурилишни бир неча марта силжитишимизга тўғри келган», — дея қўшимча қилди у.

Агаларовнинг сўзларига қараганда, шартнома қиймати 7 миллиард рубль (105 миллион доллар) атрофида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон 2017 йилда давлат чегараси тўғрисидаги оралиқ келишувни имзолаган эди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list