Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони ошди
Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони ошди
570
Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони 63 тага етган. Ўтган йил ушбу кўрсатгич 54 та мамлакатни ташкил қилар эди. Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган мамлакатлар қаторига қўйидагилар қўшилган: Куба, Кот д-Ивуар, Габон, Эфиопия, Таиланд, Тожикистон, Руанда, Қатар ва Мъянма.
Маълумотига кўра, 2018 йилда энг кучли паспорт – Бирлашган Араб амирликларига қарашли. Ушбу мамлакат фуқаролари 167 та мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.
Иккинчи ўринда – Сингапур ва Германия. Ушбу мамлакат фуқаролари 166 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.
Энг сўнгги ўринда эса – Афғонистон. Ушбу мамлакат фуқаролари 29 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.
Манба: zamin.uz